+998 (71) 200-88-22

    Жамшид Рустамов

    Жамшид Рустамов, "Квадрат Метр Инвест" МЧЖ риэлтори ёрдамчиси 

    "Компанияга ишга қабул қилинганимда, айнан шу ерда ўз салоҳиятимни рўёбга чиқара олишимга амин бўлдим. Ҳозирда ўз танловимдан ҳеч ҳам афсусланмаслигимни қатъий ишонч билан айта оламан. Компанияда яратилган қулай иш шароити ва касбий маҳоратимни оширишнинг келгуси истиқболлари мени тўла қониқтиради.

    Қўлга киритган энг катта муваффақиятларимдан бири – ўз салоҳиятимни намоён эта олганим ва компаниямиз риэлтори ёрдамчиси лавозимига муносиб, деб топилганимдадир.

    Хушчақчақ, иноқ, аниқ мақсадли ва меҳнатсевар ёшлардан иборат жамоамиз борлигидан жуда мамнунман.

    Меҳнат фаолиятимда нафақат ходим, балки инсон сифатида ўсиш ва ривожланиш имконияти мавжудлиги мени ўзига жалб этади.

    Шиорим: Муваффақият сари осон йўлнинг ўзи йўқ! Ўзинга ишонсанг, омад албатта кулиб боқади!"

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш