+998 (71) 200-88-22

    Нодира Вахабова

    Нодира Вахобова, Kvadrat Metr Invest компанияси директори ўринбосари

    " 2015 йилнинг сентябрь ойида Савдо бўлимига маслаҳатчи бўлиб ишга жойлашдим. Нисбатан қисқа вақт ичида иш маҳоратимни ошириб, ҳозирда Kvadrat Metr Invest» компаниясида директор ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқдаман.

    Мазкур компанияни тасодифан танлаганим йўқ: биринчидан, бу ерда келгусида янада ўсишим учун имкониятлар мавжудигини ҳис этдим. Иккинчидан, мазкур компания аҳамияти менга яқин ва маълум эди. Мен учун алоҳида аҳамиятга эга яна муҳим нарсалардан бири бу компаниямизда ҳар бир ходимнинг профессионал ривожланишига катта эътибор қаратилаётганидадир.

    Ҳозирги кунга қадар эришган энг катта ютуқларимдан бири бу менга билдирилган ишонч, деб биламан. Бундай қисқа вақт ичида ҳамма ҳам бунга эриша олмайди. Натижада имкониятларимни ишга солиб, янада юқори ўринга кўтарилдим.

    Мен фаолият юритаётган жамоа маълум вақт ичида бирлашиб ўзига хос «қабила»ни ташкил қилган — ижодкор, салоҳиятли ва тарбияли ёшлардан иборат. Бундай жамоа билан ишлаш фақат мамнуният бағишлайди. 

    Ўз фаолиятимда мижозларимизни, жамоадаги муҳитни ҳамда энг дадил ва ўзига хос таклифларни амалга ошириш имкониятини қадрлайман. 

    Нима бўлмасин, ҳаммаси яхшиликка эканига ишонаман!"

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш