Mbc.uz - Ўзбекистондаги девелоперлик компанияси - Светлана Мальцева

+998 (71) 200-88-22

    Светлана Мальцева

    Светлана Мальцева, Dream Construction компаниясининг ишлаб чиқариш-техникавий бўлими муҳандиси  

    "Dream Construction компаниясининг ишлаб чиқариш-техникавий бўлимида 2015 йил 10 февралдан буён, компания қарийб ташкил этилган илк кунлардан бери муҳандис бўлиб ишлаб келяпман. 

    Турар жой мажмуаларининг эстетикасини таъминлаш имконини берувчи қурилиш соҳасининг илғор технологияларини жорий этаётган, юқори сифатли замонавий қурилиш ва пардозлаш материалларидан фойдаланаётган ана шундай компанияда ишлашни доим истардим.

    Компаниядаги фаолиятим давомида қўлга киритган энг катта муваффақиятларимдан бири раҳбариятим томонидан олдимга қўйилган вазифаларни бажаришда камчиликларга йўл қўйилмаганида, топшириқлар ўз вақтида бажарилганида, деб биламан. Жамоа ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг фаол, иноқ, масъулиятли, дам олишни ҳам, ишлашни ҳам биладиган, доим ёрдамга тайёр эканини алоҳида таъкидлашни истардим. Иш фаолиятимнинг қизиқарли ва масъулиятли эканини қадрлайман. У менга нафақат мутахассислигим бўйича, балки лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва пудратчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ўз билимларимни синаб кўриш имконини бермоқда. Шиорим: «Ҳеч қачон бўш келма!». Бу менга доим ўз олдимга олий мақсадларни қўйиш ва олға интилишга ёрдам беради."

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш