+998 (71) 200-88-22

 

    2КТПГ-630/10/0,4 комплект трансформатор нимстанциясига техник топшириқ

    Комплект трансформатор нимстанцияси, қуйида белгиланган шартларни  ҳисобга олган ҳолда,“10 кВгача кучланишга мўлжалланган қуввати 25 дан 2500 кВа гача бўлган комплект трансформатор нимстанцияси” Ts 25379704-02:2015  техник шартлари бўйича тайёрланиши:

     

    1) Комплект қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:  ТМГ 630/10-У1; 10/0,4; Δ/Yн-11 трансформаторларли  2 та шкаф-киоск, тупикли, ҳаводан ўтган киришли ва кабель чиқишли.

    2) Комплект ўллчамлари 2КТПГ  2500х8600х2670 (2500х4300х2670  ҳажмдаги иккита транспорт секцияли).

    3) Ҳар бир киоскнинг ВН бўлимларида: 1 донадан  ВНА(ЛП)-10/630  юкланишли  ПКТ 103-10-50-31,5У3 сақлагичлар билан жиҳозланган узгич, 1 донадан сақлагичсиз ВНА -10/630 юкланишли узгич, ва 1 донадан РВЗ-10/630 II УХЛ3 ажратгич ўрнатилган бўлиши лозим.

    4) РУНН киритгич ва секцион узгичлар – мустақил узиш мосламаси ва мотор юритмали DEKraft  узгичи.

    5) РУНН кетувчи тармоқ узгичлари – стационар, DEKraft  серияли, 1-жадвалга мувофиқ. 

     

    1-жадвал

     
      Узгич тури  Номинал ток, А  Узиш мосламасининг номинал токи, А
    Киритгич узгичлар В1,В2  ВА306-3р-1000А  1000  1000
     Сeкцияли узгич С  ВА306-3р-1000А  1000  1000
     1-секциянинг кетувчи тармоқлари  1  ВА304-3р-315А  315 315
     2  ВА304-3р-315А  315  315
     3 ВА304-3р-315А  315  315
    2-секциянинг кетувчи тармоқлари  4  ВА304-3р-315А  315 315
     5  ВА304-3р-315А  315  315
     6  ВА304-3р-315А  315
     315

     

    6) 0,4кВ киришларида Энергомер — CE-303 5A S31 543-JAVZ типидаги актив-реактив қувватни ҳисоблаш электрон ҳисоблагичлари ўрнатилган бўлиши керак.

    7) Нимстанцияга ЭТҲАТ (АСКУЭ) тизими билан жиҳозланган ТМУТ (КППД) қутиси ўрнатилган бўлиши керак.

    8) Нимстанциянинг киришларига ўлчаш асбоблари – амперметрлар (битта фазага уланади) ва вольтметрлар ўрнатилади. Шунга ўхшаш бошқа ўлчаш асбоблари ўрнатилиши мумкин.

    9) Нимстанцияда автомат ва қўл режимида ишлайдиган ЗАЁ (АВР) тизими кўзда тутилган бўлиши керак.

    10) Нимстанцияда автомат ва қўл режимида, ФР-2 фотореледа ишлайдиган кўчани ёритиш тизимини бошқариш схемаси ўрнатилган бўлиши керак. Максимал ток 16 (25)А.

    11) 2КТПГ элементлари корхонада умумқабул қилинган рангга бўялган бўлиши керак. Кучли ток трансформатори ишлаб чиқарувчи завод рангида етказиб берилади.

    12) Мазкур протокол етказиб бериш шартномасига мажбурий илова ҳисобланади.



    Алоқа учун контактлар: телефон – 256-13-04, электрон манзил – zakup@mbc.uz 

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган