+998 (71) 200-88-22

    Franchising Invest

    Умид Исажонов - Franchising Invest девелопер компанияси раҳбари

    Учта олий маълумотга: иккита бакалавр ва магистр даражасига эгаман. 1999 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини инглиз тили ихтисослиги бўйича тугатдим ва 2002 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро бизнес бўйича даражасини олдим. 2009 йилда Жанубий Кореянинг энг нуфузли университетида таҳсил олиш учун грант ютиб олдим, иқтисодиёт ихтисослиги бўйича магистр даражасини олдим. 

    Бугунги кунда қўлга киритган энг катта ютуқларимдан бири – ҳеч қандай қийинчиликларга қарамай, ўз олдимга қўйган мақсадларимга эришишим, деб ҳисоблайман. Раҳбар сифатида турли йўналишлар бўйича меҳнат қилишимга тўғри келади: жамоа билан биргаликда ишлаш, компаниянинг моддий-техник таъминотини таҳлил қилиш ва турли компаниялар билан бевосита ҳамкорлик қилиш – буларнинг барчаси касбимга хос бўлган кўплаб вазифаларни бажариш ва стрессга чидамли бўлишни талаб этади. 

    Ноёб, бирдам, ақлли ва интилувчан жамоам бу борада менга ёрдам бермоқда.

    Ходимларим ҳақида гап кетганда, уларнинг ўз вазифасига виждонан ёндашишини, меҳнатсеварлигини ва янги таклифларга доим тайёр эканини алоҳида таъкидлашни истардим.

    Ходимларимда мавжуд бўлган барча хислатларга эга, ўз ишига виждонан ёндашадиган ходимларни жамоамиз сафига қўшиш учун қидиряпмиз. 

    Franchising Invest юксалиш учун улкан истиқболга эга: Murad Buildings ҳамкори бўлмиш компаниямиз яқин кунларда энг яхши уйларни қуриш бўйича пешқадамликни қўлга киритади. Бу барча ходимларга касб маҳоратини ошириш ва ривожланиш имконини беради. Айнан бизнинг ходимлар ўзларининг севимли иш фаолияти билан шуғулланиш имконига эга. Бу уларга ажойиб инсонлар билан доимий ҳамкорлик қилиш, кўчмас мулк бозоридаги воқеалардан доим хабардор бўлиш имконини беради.

    Шиорим: Дидим оддий – энг яхши нарсаларнинг ўзи менга етарли. (О.Уайльд)

    Franchising Invest дан бўш иш ўринлари

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш