Mbc.uz - Ўзбекистондаги девелоперлик компанияси - “Менинг Тошкентим” номли мюзикл Murad Buildings кўмагида ўтди

+998 (71) 200-88-22

 

    “Менинг Тошкентим” номли мюзикл Murad Buildings кўмагида ўтди

    16 Май 2016
    Ўзбек маҳалласидаги қувноқ ва шўх-шодон аҳоли, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи қўшнилар тақдири, ёмғирли ва қуёшли кунларда катта ховлидаги қизғин ҳаёт — буларнинг барчаси “Менинг Тошкентим” мюзиклида янгича ёндошув билан намойиш этилди. Мюзикл премьераси 13-14 май кунлари «Истиқлол» санъат саройида Murad Buildings кўмагида бўлиб ўтди. Пойтахтимизнинг саккиз минг нафар аҳолиси ва меҳмонлари икки кун мобайнида мусиқали томоша мухлисларига айланишди.
     
     
    Ноёб саҳна кўринишларида бош ролларни Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар бошчилигида машҳур актёр ва хонандалардан  —  Муҳаммадисо Абдулхаиров, Фотима Режаметова, Адиз Ражабов, Асал Шодиева, ВИА «Шарк» гуруҳи, Жасур Мирсагатов, Матин, Шадиша, Камилла кабилар ижро этишди.
     
     
    Янгича ёндошув ва ижрода янграган халқимиз дилига яқин қўшиқлардан «Тошкентим -Онам», «Ёмгир», «Кизбола», «Сияй, Ташкент - Звезда Востока!», «Ҳаёлим сенда», «Что такое облака?» сингарилар залда йиғилганларни бефарқ қолдирмади. Улар бир овозда ижрочиларга жўр бўлишди. Санъаткорлар ўз маҳоратини янги жанрда намоён этишди: таниқли актёрлар ўзларининг қўшиқчилик қобилиятини намойиш этишган бўлса, хонандалар актёрлик маҳоратини кўрсатишди.
     
     
    Сценарийга кўра, барча воқеа-ҳодисалар Murad Buildings томонидан барпо этилган “Гулсарой” маҳалласида бўлиб ўтди. Саҳна декорациялари мазкур турар жой биносининг асл ташқи кўринишидан илҳомланиб қурилган эди.
     
     
    Премьера арафасида мюзикл актёрлари ва ташкилотчилари иштирокида яна бир тадбир ўтказилди. Она шаҳарга бўлган меҳр-муҳаббатни кўрсатиш, шаҳар руҳиятини ҳис қилиш, қадим ва навқирон Тошкент билан ғурурланиш ва фахрланиш туйғуларини намойиш қилиш мақсадида эстарада ва кино юлдузлари ҳамда журналистлар икки қаватли автобусда шаҳар бўйлаб саёҳат қилишди. Лойиҳа Озодбек Назарбеков, Мансур Тошматов, Карен Ғофуржонов каби хонандалар, актёр Йигитали Мамажонов ва бошловчи Фарҳод Алимов томонидан қўллаб-қувватланди. Саёҳат қатнашчилари шаҳримиздаги кўзга кўринган обидаларни зиёрат этиб, энг сўнггида «Гулсарой» турар жой мажмуасида  кичик шоу-дастур намойиш этишди.
     
     
    Murad Buildings компанияси “Биз бахт улашамиз!” шиори остида ижтимоий ва ижодий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади.
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш