+998 (71) 200-88-22

    Murad Buildings уйларининг ўзига хос жиҳатлари

    22 Июль 2015
    Бизнинг уйларимиз нимаси билан ажралиб туради?

    Биринчи қисм Подъездлар.
    Уйларимизнинг подъездлари шаҳардаги бошқа янги қурилган уйларникидан кескин фарқ қилади.
    Айнан нимаси билан?

    1. Кенглиги. Бизнинг зинапоя майдончамиз стандарт майдончалардан анча кенг. Энига 20 см ва узунлигига 80 см қўшимча майдон эвазига ўзингизни катта бир шахсий уйда бўлгандек ҳис қиласиз.

    2. Лифтларнинг олтин рангдаги зангламайдиган пўлатдан ясалган эшиклари жуда чиройли безатилган.

    3. Юқори сифатли ҳашаматли кириш эшиклари ички тарафдан ёғоч билан қопланган.  

    4. Подъезд деворлари мармар мозаика билан безалган. Бу материал, биринчи навбатда, уй эгалари учун қулайлиги сабабли танланган. Мармар қирилмайди ва кир бўлмайди, муҳими у жуда узоқ муддат хизмат қилади.   

    5. Электр энергиясини кам сарфлайдиган ёритиш тизими.

    6. Яхлит мармардан ишланган зинапоялар чидамлилиги ва қулайлиги билан ажралиб туради.

    7.  Европа андазасидаги почта қутиси ҳар бир хонадон эшиги ёнига ўрнатилган.

    8. Murad Buildings жамоасидан эзгу тилаклар битилган хонадон тартиб рақами.

    9. Ҳар бир подъездга бизнинг умуммиллий қадриятларимизни акс эттирувчи номлар берилган.

    Бу хали ҳаммаси эмас! Янгиликларимизни кузатиб боринг. Биз навбатма-навбат уйларимизнинг афзалликларини ёритиб борамиз! Биз ўз ишимизни яхши кўрамиз, биз ватанимизни севамиз! Халқимиз энг яхши шароитларда яшашга муносиб!

    P.S. Суратлар «Кўкча қўрғони» объектида олинган, бироқ барча уйларимизнинг поъездлари шундай кўринишга эга.

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш