+998 (71) 200-88-22

    Эски уйда яшаш жонингизга тегдими? Ўша жойда янги қурилган уйга кўчиб ўтинг!

    Хабарингиз бор, сўнгги йилларда шаҳримиз кун сайин янгича қиёфа касб этмоқда. Эски уйлар бузилиб, уларнинг ўрнига янги бинолар — янги уйлар ва бизнес-марказлар қурилмоқда. 
    Бироқ, афсуски, айниқса шаҳар марказида жойлашган эски
    уйларнинг эгалари учун мазкур жараён айрим ноқулайликлар туғдириши мумкин. Масалан, эски уйнинг бузилиши бир умр яшаб келган, ўрганиб қолган тумандан кўчишга сабаб бўлиши мумкин. 

    Шу сабабли, биз айнан Тошкентнинг марказий туманларида жойлашган эски икки қаватли уй эгалари учун қуйидаги махсус таклифни ишлаб чиқдик.

    Ким?
    Акцияда шаҳар марказида жойлашган икки қаватли (умумий хонадонлар сони 20 ва ундан кўп бўлган 1–2 қаватли) уйларда яшовчилар иштирок этиши мумкин.

    Нима учун?
    Биз
    эски уйингиз ўрнида кўп қаватли янги уй қуриб берамиз, сиз эса айнан ўша янги уйдан аввалги ўлчамларга тенг янги хонадонга эга бўласиз. Сиз томонингиздан бериладиган қўшимча тўлов миқдори — м2 учун атиги 500 000 сўмни ташкил қилади.

    Қандай қилиб?
    Акцияда иштирок этиш учун барча қўшниларнинг розилигини ол
    иб, бизга қуйидаги маълумотлар билан мурожаат этинг:
    • уй жойлашган ер ҳақидаги батафсил маълумот;
    • кадастр ҳужжатлари;
    • бино эгаллаган ер ва ободонлаштирилган ҳудуд майдони ўлчамлари.

    Биз
    томондан қуйидагилар кафолатланади:
    • янги уйнинг энг юқори сифати ва мустаҳкамлиги!
    • қурилишнинг тез муддатларда битказилиши (узоғи билан 11 ой)!
    • инсофлилик ва ўзаро манфаатли ечимлар.
    ·        
    Телефон орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин: +(998 98) 311-51-15; +(998 90) 985-08-10

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш