Mbc.uz - Ўзбекистондаги девелоперлик компанияси - «Кўкча қўрғони» турар жой мажмуасида яшовчилар учун махсус таклиф

+998 (71) 200-88-22

    «Кўкча қўрғони» турар жой мажмуасида яшовчилар учун махсус таклиф

    2015 йил 1 cентябргача хонадон сотиб олган ва 31 декабргача унда таъмирлаш ва безаш ишларини тугатган* дастлабки 40 та харидорга шахсий автомобиль тўхташ жойи бепул берилади. Автомобиль тўхташ жойини** танлаш ҳуқуқи  хонадонда таъмирлаш ишлари якунланиши навбатига асосан амалга оширилади (яъни, таъмирлаш ишларини биринчи якунлаган харидор  автомобиль тўхташ жойини биринчи бўлиб танлайди).

    * Таъмирлаш ишлари якунланган хонадон деб қуйидагилар ҳисобланади:
     
    • Ички пардеворлар қурилган ва сувалган, бўялган ёки обойлар (гулқоғоз) билан безатилган;
    • Полларга якуний ишлов берилган (ламинат, линолеум, кафель, паркет);
    • Хоналараро эшиклар ўрнатилган;
    • Сантехника ўрнатилган;
    • Барча коммуникациялар (сув, канализация) ўтказилган ва ўрнатилган;
    • Иситиш тизими ўтказилган;
    • Шифтларга якуний ишлов берилган;
    • Электр симлар ўтказилган, ёритиш мосламалари, розеткалар ва ҳоказолар ўрнатилган.

    **Автомобиль тўхташ жойи металл каркасдан ясалган бўлиб, унга профнастилдан соябон ўрнатилган. Кенглиги – 2,8 м, узунлиги – 5,2 м, баландлиги – 2,3 м.

    Акция шартларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Батафсил маълумотни қуйидаги телефон орқали маслаҳатчиларимиздан олишингиз мумкин: 200-88-22

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш