+998 (71) 200-88-22

 

    Миссия ва қадриятлар

     
    Касбий миссиямиз:
    • Ўзбекистонни кўркам бинолар, боғлар ва йўллар билан безатамиз;
    • инсонларни мустаҳкам, ҳар жиҳатдан қулай ва ҳамёнбоп нархлардаги турар жойлар билан таъминлаймиз;
    • бизнес юритиш учун энг самарали тижорат иншоотларини қурамиз.
     
    Ижтимоий миссиямиз:
    • аҳолига ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам берамиз, ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз;
    • аҳолига муваффақиятларга эришишда ёрдам кўрсатамиз, натижада бойлар сафи ортиб, кам таъминланганлар сони камайиб боради;
    • таълим ва тиббиёт муассасаларини қурамиз ва/ёки қўллаб-қувватлаймиз.
     
    Қадриятлар:
    • ҳалол айирбошлаш  барқарор муваффақият гарови;
    • юксак маънавият  ҳақиқий муваффақиятнинг асоси;
    • бунёдкорлик ва ўз ишига муҳаббат юксак натижаларга олиб келади;
    • энг муҳими «ким билан?», кейин эса «нима?» ва «қандай қилиб?»;
    • самимийлик ва беғаразлик куч бағишлайди;
    • омад ўзимиздан ва оиламиздан бошланиб, жамият ва юртимиз ютуқлари билан давом этади;
    • биз ўзимиз учун қадрли бўлган нарсалар билан ўртоқлашамиз;
    • яқинларга ёрдам бермасдан ва жамият билан ҳамнафас бўлмасдан бахтли бўла олмаймиз;
    • ҳар бир инсон бу дунёга миссия билан келади. Муҳими, ўз ҳаётий қизиқишимизни тўғри англаб, уни амалга оширишга кечиктирмаслик;
    • буюк мақсадлар ва узоқни кўзлаган режалар  мустаҳкам истиқбол гарови.

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш