+998 (71) 200-88-22

    Компания ҳақида

    Murad Buildings — Ўзбекистонда кўчмас мулк соҳасида фаол иш олиб борувчи девелоперлик компанияси. Компания фаолиятининг асосий йўналиши — кўп хонадонли уйлар ва тегишли ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олувчи турар жой лойиҳаларини ривожлантириш. Турар жой мажмуалари индивидуал меъморий концепция бўйича қурилади ва турли даромадга эга кенг аудитория учун мўлжалланади.

    Биз, девелоперлар, бино барпо этиш жараёнининг барча босқичларида қатнашамиз: объектни лойиҳалаштириш, эски биноларни сотиб олиш, келгусида уларни бузиш ва янгиларини қуриш, сифатни назорат қилиш, сотиш ҳамда сотилгандан кейинги хизматларни кўрсатиш.

    Бундай лойиҳалар бошқаруви менежментга тааллуқли ва шу фаолият билан шуғулланувчи инсон кўчмас мулк бозорини жуда яхши билиши ва тушуниши лозим. Сабаби, фаолиятнинг бу турида юқори даража ва сифатни таъминлаш учун муайян билим, малака ва тажриба талаб этилади. Муддатлар, харажатлар ва бажарилган иш сифатининг энг мақбул мутаносиблигига эришиш девелопернинг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади.

    Қурилишга завқ ва иштиёқ билан бирлашган, ўз ишининг ёш ва ғайратли мутахассисларидан иборат янги менежмент жамоасини шакллантириб, биз бундан кейин ҳам бозор талабларига мос янги лойиҳаларни фахр билан ривожлантириб боришга қарор қилдик.

    Биз ўзимизни юртимизнинг жонкуяр фарзандлари деб биламиз ва унинг равнақига ўз ҳиссамизни қўшишга интиламиз!

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Агар робот бўлмасангиз, сирғалгични ўнгга олиб боринг
    Блокланган
    Блокдан чиқарилган

    Директорга ёзиш